CaughtOffside хабарига кўра, Лондоннинг "Челси" клуби 23 ёшли Кот-дъИвуар ва "Страсбург" ҳимоячиси Гела Дуэни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Қишки трансфер ойнаси яқинлашиб бораётган сари Дуэ Франция чемпионатининг энг кўп муҳокама қилинаётган ўйинчилардан бирига айланмоқда. Мутахассислар унинг ёшига нисбатан етуклиги ва салоҳиятидан ҳайратда. Маълумот учун, Дуэнинг "Страсбург" билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Унинг трансфер нархи камида 30 миллион евро бўлиши кутилмоқда.