Search

ЖЧда янгича офсайд қоидаси амалда бўлади

ФИФА ЖЧ-2026гача офсайд қоидасига ўзгариш киритишни кўриб чиқмоқда. Ҳозирда агар ҳужумчи тўп узатилаётган пайтда гол уриш мумкин бўлган танасининг исталган қисми дарвоза томон икки ҳимоячи (шу жумладан дарвозабон)дан олдинроқ жойлашган бўлса, у ҳолда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилади. Аввалроқ Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ бош мураббийи, ҳозирда ФИФАнинг футболни глобал ривожлантириш бўлими раҳбари Арсен Венгер қоидани қуйидагича ўзгартиришни таклиф қилган эди: агар ҳужумчи гол уриши мумкин бўлган танасининг бир қисми сўнгги ҳимоячи чизиғида ёки ундан орқада бўлса, у ҳолда офсайд ҳисобланмайди. Маълум қилинишича, қоидани ўзгартириш масаласи Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) аъзолари томонидан кўриб чиқилгандан кейин овоз беришга қўйилади. Овоз бериш жараёни 2026 йил 1 март куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канадада ўтказилади. Мусобақада илк бор 48та миллий жамоа иштирок этади. 

Related to this topic: