Search

ПСВ Де Йонг билан чиройли хайрлашди

Нидерландиялик ҳужумчи Люк де Йонг ПСВ сафини ёзда тарк этган бўлсада, унга расмий равишда хайрлашув маросими ўтказилмаганди. «Порту» сафида жароҳат олиб, вақтинча ўйинлардан четлашган де Йонг бу сафар ватани Нидерландияга қайтиб, собиқ клубининг эътирофига сазовор бўлди. ПСВ —«Го Аҳеад Эаглес» учрашуви олдидан ўтказилган тадбирда минглаб мухлислар иштирок этишди ва собиқ сардорни олқишлаб кузатишди. Маълумот ўрнида, Де Йонг ПСВ билан беш марта Нидерландия чемпиони бўлган. Шу сабабли клуб афсонасига айланган ҳужумчининг бундай эҳтиром билан хайрлашиши табиий ҳол бўлди. Шунингдек у тарихидаги биринчи фаол футболчи сифатида клубнинг Шон-шухрат залига киритилди.

Related to this topic: