«Ал-Наср» ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду клуб раҳбариятига «Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовскини олиб келишни тавсия қилди. Польшалик футболчи 2025/2026 йилги мавсум якунлангач Каталония жамоасини тарк этиб, эркин агентга айланиши кутилмоқда. 37 ёшли Левандовски 2022 йилдан буён «Барса» сафида 156та ўйинда 105та гол урди ва 20та голли узатма берди. Ушбу мавсумда эса у 9та ўйинда 4 марта рақиб дарвозасини ишғол этган. Бироқ жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар унинг Каталониядаги келажагини шубҳа остига қўймоқда. Шунингдек, «Атлетико» ҳамда Англия клублари ҳам Роберт атрофидаги вазиятни кузатиб боришмоқда. Аввалроқ Левандовски фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкинлиги маълум қилинганди.
Роналдунинг тавсияси Левандовски
