«Ювентус» бош мураббийи Игор Тудорнинг жамоадаги келажаги сўроқ остида. «Кекса Синиора» охирги олти ўйиндан бирортасида ғалаба қозона олмади ва бу Тудорга бўлган ишончни анча пасайтирди. Аммо клуб ҳозир уни истеъфога чиқаришга шошилмаяпти. Calciomercato нашрининг хабар беришича, «Ювентус» ҳали ҳам ўтган мавсумда ишдан бўшатилган Тиаго Мотта ва унинг мураббийлар штабига маош тўлаб келмоқда. Улар учун клуб йилига тахминан 12 миллион евро сарфламоқда.
Ҳозирги бош мураббий Игор Тудорнинг маоши эса 8 миллион евро. Шу сабабдан «Ювентус» фақат мураббийлар учун йилига 20 миллион евро сарфлаяпти. Бу ҳолат клуб учун янги мураббий тайинлашни жуда қийинлаштирмоқда. Тўғри, Италия ОАВ маълумотларига кўра, «Ювентус» раҳбарияти Роберто Манчини ва Эдин Терзич каби мутахассисларни эҳтимолий ворис сифатида кўриб чиқмоқда. Аммо ҳозирча расмий қарор қабул қилинмаган.