Журналист Бен Жейкобснинг ёзишича, "Бавария" янги ҳужумчи қидиришда давом этмоқда ва "Челси" ҳужумчиси Кристофер Нкунку - бозорда кўриб чиқилаётган вариантлардан бири ҳисобланади. Ўз навбатида Лондон клуби ҳам бош мураббий Энцо Маресканинг ишончига кира олмаган франциялик футболчини трансферга қўйган. Мюнхен гранди 27 ёшли форвардни жорий йилнинг январь ойидаёқ ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўрган ва унинг учун тахминан 45 млн евро тўлашга тайёр эди, аммо "Челси" Нкунку 70 милиондан камига сотилмаслигини маълум қилгач музокаралар тўхтаб қолганди.
“Бавария” яна Нкунку вариантига қайтди
