Search

Гаспадори Мадрид клубига ўтмоқда

Ҳужумчи Жакомо Распадори "Наполи"дан " Атлетико "га ўтмоқда. Инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда маълум қилишича, клублар 22 миллион евролик келишувга эришган. Яна 4 миллиони бонус сифатида тўланади.  Аввалроқ, 25 ёшли футболчи " Атлетико " билан шахсий шартнома шартларини келишиб олгани маълум қилинганди. Тез орада битим расман эълон қилинади. Неаполликлар сафида 109та расмий ўйин ўтказган ҳужумчи . ўз ҳисобига 18та гол ва 10та голли узатмани ёздириб қўйди. Шунингдек, Италия терма жамоаси сафида 40та ўйин ўтказиб, 9та гол урди ва 6та голли узатмани амалга оширган.

Related to this topic: