Search

Достон Турсунов легионерга айланди

Жорий мавсум "Хоразм" таркибида 17 ўйинда майдонга тушган тажрибали  ҳимоячи Достон Турсунов фаолиятини Гонконгда давом эттиради. Аниқроғи, 30 ёшли футболчи Гонконгнинг "Ли Ман" клуби билан шартнома имзолади.

Хабарларга кўра, ҳамюртимиз янги клуби билан 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган битим имзолади ва эндиликда 44-рақам остида ўйнайди. Турсуновнинг бир йилли маоши тахминан 300 минг доллар эканлиги айтилмоқда.

Related to this topic: