“Лейпциг”нинг словениялик 22 ёшли ҳужумчиси Бенжамин Шешко «қизил иблиcлар» билан 2030 йилнинг ёзига қадар битим имзолади. Бу трансфер учун англияликлар немис клубига 76,5 миллион евро тўлайди. Шунингдек, қўшимча шартлар асосида яна 8,5 миллион евро ўтказилиши кўзда тутилган. Ўтган мавсумда Шешко «буқалар» сафида барча турнирларда 45 ўйинда майдонга тушиб, 21та гол урган ва 6 ассистни қайд этган.