Мадриднинг «Реал» клуби «ПСЖ» ярим ҳимоячиси Витиняни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Marca нашри хабарига кўра, португалиялик футболчининг амалдаги шартномасида махсус банд мавжуд бўлиб, 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин исталган клуб уни 90 миллион евро эвазига сотиб олиши мумкин. 25 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсум барча турнирларда 59 ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урди ва 5та ассист қайд этди. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда. Витиня ва Париж клуби ўртасидаги шартнома эса 2029 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Ла Лига грандининг эътибори Витиняда
