Search

ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан яқиндан танишдилар

ОФК бош котибининг ўринбосари Шин Ман Гил, ОФК мусобақаларни ташкил этиш бўлими бошлиғи Аваз Бердиқулов ва мусобақаларни ўтказиш менежери Хинан Йин юртимизда бўлиб турганидан хабарингиз бор. Бугун ОФК вакиллари Миллий футбол марказига ташриф буюриб, янги бунёд этилган замонавий футбол инфратузилмаси билан яқиндан танишдилар. 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамроҳлигида меҳмонлар спорт тиббиёти маркази, соғломлаштириш ва тикланиш бўлимлари ҳамда футболчилар истиқомат қилиши учун мўлжалланган меҳмонхона, ВАР маркази, Республика академияси, янги ёпиқ майдон билан танишдилар. ОФК вакиллари футболчилар ушбу яратилган шароитларни юқори баҳоладилар.

Related to this topic: