Осиё Чемпионлар Лигаси Элит 3-туридан ўрин олган "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф" (4:1) учрашувидан сўнг "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди. "Бугун “Шабаб Ал Аҳли” биздан кўра ҳар томонлама яхшироқ ўйин кўрсатди. Улар ғалабага муносиб эди. Рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман. Афсуски, бугун бизнинг ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режалаштирган ишларимиз тўлиқ амалга ошмади", -деди мутахассис.
“Насаф” матбуот хизмати