Хабарингиз бор, Туркиянинг "Истанбул Башакшехир" клуби ЦСКАдан ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаевни сотиб олди. 21 ёшли футболчимиз ўз Instagram саҳифасида москваликлар билан хайрлашди.
"ЦСКА раҳбарияти ва мураббийларига, хусусан Владимир Федотов ҳамда Марко Николичдан жуда миннатдорман. Бу клубда сидқидилдан меҳнат қилиб, мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қилдим. Жамоадошларим ва клуб ходимларига ҳам ташаккур. Улар мени илиқ кутиб олишди. ЦСКА орқали терма жамоада ўз ўрнимни топдим, Олимпиадада қатнашдим ва жаҳон чемпионатига йўлланма олдик. ЦСКА ва унинг мухлисларидан миннатдорман. Клуб доим қалбимда қолади.
Энди мен "Башакшеҳир" футболчисиман. Бу — янги босқич ва катта имконият. Туркия маданияти бизга яқин, чемпионат эса кучли ва рақобатбардош. "Башакшеҳир" билан Еврокубокларда ўйнаш менга катта илҳом беради. Клубга ёрдам беришга тайёрман", деди Файзуллаев.