Испания матбуоти каталонияликларнинг ўтган мавсумдаги ижобий натижалари допинг туфайли бўлгани ҳақида миш-миш тарқатди. Футболчиларнинг қўлларидаги бандажлар - укол изларини яшириш усули сифатида кўрилмоқда.
Клуб етакчиси Рафинья эса вазият аслида ундай эмаслигини тушунтирди
"Ижтимоий тармоқларда одамлар ўз фикрларини билдириш билан бирга мавжуд бўлмаган нарсалар ҳақида гапиришни ҳам одат тусига айлантиришган. Аслида бирор кишини муайян нарсада айблашдан олдин, уларга нима бўлганини аниқлашга ҳаракат қилишлари керак, лекин кўпчилик буни ўйламайди. Улар шунчаки ўзлари хоҳлаган нарсани гапиришади" деди футболчи.