«Динамо» жамоаси Суперлига иккинчи даврасининг дастлабки ўйинида 2 август, шанба куни «Навбаҳор»ни қабул қилади.
Ўйинга қизиқиш юқори эканлигидан келиб чиққан ҳолда «Динамо» - «Навбаҳор» баҳсини ТВ орқали жонли эфирда намойиш этиш мақсадида учрашув вақти ПФЛ ва МТРК томонидан соат 21:15да белгиланган.
Самарқанддаги «Динамо» стадионида бўлиб ўтадиган ушбу ўйиннинг бошланиш вақти одатдагидан кечроқ экани вилоятнинг нисбатан узоқ туманлари – Пахтачи, Нарпай, Каттақўрғон, Нуробод, Қўшработ, Ургутдан келадиган аксарият мухлисларнинг қайтишда транспорт билан боғлиқ ноқулайликларга дуч келиши инобатга олиниб, «Динамо»нинг кейинги уй ўйинлари вақтини белгилашда ҳисобга олинади.
Суперлига, 16-тур
2 август (шанба)
«Динамо» - «Навбаҳор»
Ўйин бошланиш вақти: 21:15
“Динамо” стадиони, Самарқанд.
“Динамо” матбуот хизмати