"Барселона" марказий ҳимоячиси Рональд Араухо ўтган қишда жамоа билан шартномасини 2031 йилгача узайтирганига қарамай, клубдан кетиши мумкин.
Relevo хабарига кўра, 26 ёшли футболчи жамоада иккинчи даражали ролга рози бўлмайди. Агар у Кубарси ва Иньигодан ортда қолаётганини сезса, жамоадан кетишини сўраши мумкин. Ўз навбатида "кўк-анорранглилар" раҳбарияти Араухо трансферидан яхши молиявий фойда олиши мумкинлиги сабаб трансферга қаршилик қилмаслиги мумкин.