Брайан Сарагоса ижара асосида «Селта»га ўтди.
Виго клуби «Бавария» футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.
Аввалроқ Ла Лига клуби мавсумни камида 13-ўринда якунласа, вингерни 13 млн еврога сотиб олишга мажбурлиги хабар берилганди. Ўз навбатида 23 ёшли испан етарлича ўйинларда майдонга тушиши ҳам керак. Сарагоса ўтган мавсумни «Осасуна»да ижарада ўтказиб, Ла Лига доирасида 27та баҳсда 1та гол ва 6та ассистқайд этган.