Швециялик ҳужумчи Виктор Дьокереш номи туширилган футболкалар "Арсенал"нинг савдо рекордини янгиламоқда. The Athletic нашри хабарига кўра, форвард дарҳол "канонирлар" мухлисларининг севимли ўйинчисига айланди. Унинг номи туширилган футболкаларга бўлган талабнинг юқорилиги натижасида ҳатто клуб сайти ишдан чиқди. Шунингдек Виктор ўзининг янги жамоасида 14-рақамни танлади. Эслатиш жоиз, "Арсенал" тарихидаги энг яхши тўпурар, афсонавий франциялик ҳужумчи Тьерри Анри ўз вақтида бу рақам остида шуҳрат қозонганди.
Дьокереш “Арсенал”га фойда келтиришни бошлади
