Search

Касадо Мадридга кўчиб ўтиши мумкин

EL Nacional хабарига кўра, "Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Касадо "Атлетико Мадрид"нинг янги трансфер мақсадига айланди.

 Гарчи Ҳанси Флик унга ротация варианти сифатида қарашда давом этса-да, Касадонинг жамоадаги келажаги ноаниқлигича қолмоқда. Симеоне эса майдон марказида рақобатни кучайтириш мақсадида Касадонинг трансферини талаб қилмоқда. Маълумот учун испаниялик ярим ҳимоячи 2024/25 йилги мавсумда “Барселона” сафида барча турнирларда 36та ўйин ўтказиб, 1та гол ва 6та голли узатмани амалга оширган.

Related to this topic: