ФИФА U-17 Жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттираётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сентябр ойида Испанияда ўқув-машғулот йиғини ўтказади.
Исломбек Исмоилов бошқарувидаги жамоамиз йиғин доирасида халқаро турнирда иштирок этади ва 2025 йилги U-17 Жаҳон чемпионати иштирокчилари — Англия, Канада ҳамда Марокаш ўсмирлар терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
3 сентябр
Англия — Ўзбекистон
6 сентябр
Канада — Ўзбекистон
9 сентябр
Марокаш — Ўзбекистон